Ҳурматли акциядорлар!
“Angren IES” AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 27 июнда Ангрен ш., Тошкент кўчаси, 4-уй, "Angren IES" AЖ биносида ўтказилади, электрон почта angren_ies@mail.ru.
Рўйхатдан ўтиш соат 09:30 да бошланади.
Aкциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бошланиши - соат 10.00.
Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузилган сана 2023 йил 21 июн.
Кун тартиби:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- “Angren IES” АЖни “Иссиқлик электр станциялари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
- Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
- Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Angren IES” АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
"Angren IES" AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши учун тайёрланган хужжатларни Ангрен ш., Тошкент кўчаси, 4-уй Жамият биносида танишиб чикишингиз мумкин.
Эслатма: Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида акциядорнинг вакили вакил ҳақидаги маълумотларни (исми ёки унвони, яшаш жойи ёки жойлашган жойи, паспорт маълумотлари) кўрсатган ҳолда ёзма равишда тузилган ишончнома асосида ҳаракат қилади. Жисмоний шахс номидан овоз бериш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланиши керак.
Шу билан бирга, “Ангрен” АЖни “Иссиқлик электр станциялари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40 ва 41 моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 1 322,75 сўмдан “Ангрен ИЭС” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.